Калтак журнолистлар ҳузуринда
Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Мулла Калтак Оврупога келган илк кунлариндан бирида хорижлик журнолистлар билан учрашиб, аларни саволларига жавоб қайтармиш…
Учрашув тафсили қуйидагича кечмиш…
Калтак: -Эъзозлик журнолистлар ва мухбирбаччалар! Мен билан кўришмак ва суҳбатимни олмак истагинда ташриф буюргонингиз учун бошим осмонга етай деб турибди. Лекин каминани боши осмонда бўлгони билан ўзи сизларни қаршингиздадур. Марҳамат этуб саволларингизни ўртага ташлонг, фақат бир талабимиз- шахсий ишлоримиз ва ички ҳаётимизга тегмонг.
Жон Шоди, Инглис мухбири: -Калтак жаноблари, сиз Каримов қурган даҳшатли Жаслиқ қамоқхонасида салкам бир йил ўтириб чиқдингиз. Сизни “Хизбут таҳрир” диний оқимига алоқадорликда айблашган эди. Ҳақиқатдан ҳам сиз хизбутчимисиз?
Калтак: -Мен хизбчи эрмас эдим, картошка юклайдурғон қопим ичига варақа ташлаб мени хизбчи қилдулар. Каминани қийноққа солганликлари ва бошига қоп кийгузгонлари учун ўзини қилмаган гуноҳларига иқрор бўлмуш ва охир оқибатда Жаслиқ қамоқхонасига ташламишлар. Бундан олти ойлар бурун Каримуф кечирим сўраганларни авф этармуш дегонлари учун камина ҳам золим подшоҳ номига кечирум хоти битди ва қамоқдан чиқди…
Лекин Калтак зинҳор ўзини ҳизбутчи ҳисобламас ва бу фирқага аралашмас. Чунончи, бу фирқа мусулмонлар фирқаси эрмаслигини у яхши билар… (more…)


.jpg)



