Click for latest discussions

Тожикистон Республикасининг «Авф хакидаги» конуни

Автор Behzod | в Аралаш мавзулар, Янгиликлар, Сиёсат | August 16th, 2006
метки: нет меток

Тожикистон Олий  Мажлисининг куйи  палатаси  Мажлиси  намояндогон  Кенгаши Тожикистон  Республикасининг «Авф  хакидаги» конуни  лойихасини  кўриб чикди. Палата   раиси  Саъдулло Хайруллаев  рахбарлигида ўтган  Кенгаш  Тожикистон  Парламентининг  навбатдаги   сессиясида  «Авф  хакидаги»    конун  лойихасини кўриб  чикишни   тавсия  этди. 
Мазкур  лойиха   Тожикистон Президенти  Имомали  Рахмонов томонидан Парламентга  кўриб чикиш  учун такдим этилган эди. Парламентнинг куйи палатаси  Кенгаш аъзолари  Тожикистон мустакиллигининг 15 йиллиги муносабати билан бўлаётган авфни Президентнинг юксак инсонпарварлик ташаббуси дея бахолашди.
«Авф  хакидаги» конун 20 дан ортик моддадан иборат бўлиб, унга  кўра  энг биринчи навбатда  кариялар, аёллар ва согликлари  яхши бўлмаган  махбуслар камокдан  озод этиладилар.
Тожикистон  Адлия вазирлигига  кўра  хозирда  Тожикистон камокларида  12  минг  нафардан  ортик  махбус бор. Уларнинг 500  таси  аёллар,  шунингдек,озодликдан махрум  этилганлар орасида 100 нафарга  якин балогат  ёшига  етмаганлар  хам бор. Айни  шу  Адлия  вазирлиги  маълумотларига  мувофик  хукумат  томонидан бир махбусга   кунига 1  сомоний  51 дирам ( бу $ 0,44)  маблаг сарфланади. Ёрдамчи  хўжаликларда етиштириладиган  сабзавотлар бу хисобга кирмаслиги таъкидланади.
Камокхоналарда  меъёрдан ортикдаражада  махбус бўлиши, тўйиб овкатланмаслик ва зах шароит боис сил   хасталиги  авж олган.  Тожикистон  Адлия  вазири Х.Хомидовнинг  матбуот анжуманида журналистларга  билдиришича, 1400   нафардан  ортик  махбус  силга  чалинган.   Жорий  йилнинг  ўтган ойларида Тожикистон  камокхоналарида  50  нафарга  якин махбус  жон таслим  килган.
Ўтган  ой  охирларида  Жанубий Тожикистондаги  Кўргонтепа  камокхонасида исён  кўтарган  махбуслар  устидан  хукм  ўкилди. 12  махбус 6 йилдан 29 йилгача озодликдан махрум  этилди. Махбусларнинг  ўзлари айтишларича   норозиликка камокдаги  огир шароитлар сабаб бўлган. Шунингдек,  камокхона мулозимларидан 4  киши  ўз вазифасига  нисбатан  совукконликда айбланиб 2-3  йиллик  камок жазосига  хукм  этилган  эди. Кургонтепа турмасидаги  норозилик   бундан  роса бир  йил олдин бошланган  эди. Ўшанда норозилик  сифатида юзлаб махбуслар  ўз кон томирларини  кесишганди.

Шу  ўринда Тожикистонда  махбуслар учун сунгги авф  бундан  5  йил олдин эълон  этилганини  эслатмокчимиз.

Share and Enjoy: These icons link to social bookmarking sites where readers can share and discover new web pages.
  • Digg
  • del.icio.us
  • Netvouz
  • DZone
  • ThisNext
  • MisterWong
  • Wists

ответить